Европа COVID-19нинг янги тўлқинидан хавотирда
- 05.11.2022 17:39
- 63
- COVID-19
Европа мамлакатларида ҳаво совуши билан коронавируснинг янги тўлқини бошланиши мумкин. Вируснинг яна бир мутацияси олимларни хавотирга солмоқда.
Шу муносабат билан, европаликларга, айниқса хавф остида бўлганларга профилактика чораларини кўриш ва эмлаш тавсия этилади.
- Ҳозир куз фасли тугаб, қиш бошланяпти, - дейди Ричард Пебоди, ЖССТ Европа бюроси, юқори хавфли патогенлар гуруҳи раҳбари. - Бу вақтда биз касалланишнинг ўсишини башорат қиламиз ва кузатамиз. Шубҳасиз, пандемия даврида бир қатор турли хил вариантлар пайдо бўлди, лекин энг самаралиси вакцинадир.
Шифокорларнинг огоҳлантиришича, грипп ва COVID вируслари куз ва қишда бир вақтда тарқалади. Чекловларни жорий этиш ҳақидаги масалалар эса ҳар бир давлат томонидан мустақил ҳал қилинади.
Теглар:
коронавирус
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 2 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- 2 соат аввал
- Долзарб