Европада ёмғир ёғиши тинмаяпти
- 15.07.2021 14:46
- 110
- Хориж
Ёмғир уларни том маънода ювиб кетди – Германиянинг Аденау шаҳрида камида 60 киши бедарак йўқолган, уларнинг уйлари кучли, давомли ёмғир сабабли қулаган. Яна 25 та турар-жой бинолари таҳдид остида, дея хабар берди маҳаллий полиция.
Фожиага "айбдор" Марказий ва Ғарбий Европага мисли кўрилмаган ёғингарчилик олиб келган "Бернд" циклонидир.
Бельгияда Леж ва шаҳар атрофи «қизил ҳудуд» дея эълон қилинди, у ерда ҳафта охиригача ёмғир ёғади. Синоптиклар хабар беришича, минтақада кунига ойлик миқдорида ёғингарчилик тушмоқда.
Франция, Швейцария ва Голландия метеорологлари ҳам ҳушёр ҳолатда. Уларда ҳам чоршанбадан бери кучли ёмғир тўхтамаяпти. Расмийлар июлга хос бўлмаган ҳодиса – дарёнинг тошиб кетишидан қўрқмоқда. Аммо Европанинг жануби-шарқида ёмғир айни муддао бўларди: у ерда аномал жазирама қайд этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа