Европада янги ёнғинлар

Франция

Мамлакатнинг Ривьера ҳудудида содир бўлган ёнғинда камида икки киши ҳалок бўлди. Ўрмонда бошланган ёнғинга уч кун бўлди, аммо ҳамон ўчириб бўлмаяпти.

Ёнғинни ўчиришга 1100 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жалб қилинган. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни эвакуация қилиш давом этмоқда.

Жанубий Франция - бу ёзда ўрмон ёнғинлари содир бўлган Европадаги охирги минтақа бўлди. Ўрта ер денгизи минтақасида ҳаво ҳарорати рекорд даражага кўтарилди. Қурғоқчилик ёнғин авж олишига ёрдам берди.

22 киши, асосан, ёниш маҳсулотларидан заҳарланиш натижасида тан жароҳатлари олган.

Сешанба куни ёзги таътилини Кот-д’Азурда ўтказаётган Франция Президенти Эммануэл Макрон офат ҳудудига етиб келди. Унинг сўзларига кўра, энг ёмони ортда. Президент баҳосига кўра, "кейинги соатлар" "мутлақо ҳал қилувчи" бўлади.

Ёнғин Марв текислигини катта қисмини вайрон қилган ҳолда, 7000 гектардан ортиқ ерни қамраб олди.

Греция

Греция ҳали олов стихиясини енга олмади. Афина шимоли-ғарбидаги янги ўчоқ катта ёнғинга айланди, у катта ўрмон майдонларини йўқ қилди.

Юзлаб ўт ўчирувчилар самолёт ва вертолётлар ёрдамида пойтахтдан 56 километр узоқликдаги Вилия қишлоғи турар-жой биноларига яқинлашаётган ёнғинни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Бу ойда Юнонистон бўйлаб ўн йиллар давомида биринчи марта кучли шамол ва иссиқ авж олдирган юзлаб ўрмон ёнғинлари содир бўлди.

Испания

Мамлакат марказида Авила провинцияси ўрмонларида содир бўлган ёнғин ниҳоят назорат остига олинди, бироқ бундан олдин у 20 минг гектардан ортиқ ўрмонни ёқиб юборди.

Олов шанба куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида ёниб кетган машинадан тарқалди.

Г.Холдорова тайёрлади.