«FaceApp» дастуридан мусулмонлар фойдаланиши тақиқланади
Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўзининг «кексайтирилган» фотосуратларини жойлаш урф бўлди – юзлаб машҳур кишилар FaceApp дастури ёрдамида ўзларининг ўзгартирилган расмлари билан ўртоқлашдилар. Кексайтирувчи дастур араб дунёсида ҳам оммалашди, шу муносабат билан ал-Азҳар академиясидан бўлган мисрлик машҳур олим бу борада фикр билдиришга қарор қилди.
Шайх Иссама ал-Рубийнинг сўзларига кўра, FaceApp дастуридан мусулмонлар фойдаланиши тақиқланади, чунки у «Аллоҳ томонидан яратилган нарсаларни бузиб кўрсатади», иқтибос келтиради IslamNews сайти Cairo24 га ҳавола келтирган ҳолда.
«Бу дастур кўнгилсиз оқибатларга эга бўлган оммавий телбалик учун сабаб бўлди, - изоҳ берди шайх ал-Рубий. – Ахир бу расмлар одамлар билан нима бўлишини кўрсата оладими? Йўқ. Бу фақат Аллоҳгагина маълум».
Мисрлик илоҳиёт мутахассиси изоҳ беришича, ислом қонун-қоидалари мусулмонларга пластик операциялар ёрдамидами, фотомонтаж воситасидами - ўз қиёфасини сунъий равишда ўзгартириш ва ўзига ўхшамай қолишни тақиқлайди, дейилади хабарда.