Facebook коронавирусга қарши
Facebook қай тарзда коронавирусга қарши кураш олиб бораётганлиги тўғрисида компания асосчиси Марк Цукерберг хабар берди.
Компания раҳбари ЖССТ бераётган коронавирус билан боғлиқ хабар ва эълонларни Facebook саҳифаларида бепул, беғараз чоп этаётганлиги ҳамда касаллик тўғрисида тарқалаётган ёлғон хабарларни ижтимоий тармоқдан ўчираётганлиги ҳақида тўхталди.
Бир неча кун олдин АҚШнинг Business Insider нашри билан компания вакиллари ўртасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида коронавирусдан ҳимоялашни ва даволашни ваъда қилувчи эълон ва рекламаларга Facebook томонидан тақиқ қуйилганлиги тўғрисида хабар берилди.
“Биз турли мамлакатлар Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази, UNICEF каби ташкилотлар билан коронавирус тўғрисидаги сўнгги ва аниқ маълумотларни ўз вақтида олишлари учун ҳамкорликда ишлаяпмиз.
Биз ЖССТга коронавирус тўғрисида қанча зарур бўлса, шунча бепул реклама ва эълонлар чоп этиш имкониятини тақдим этганмиз. Шу билан бирга, бошқа ёрдамларни ҳам тақдим этамиз. Бундан ташқари, бошқа ташкилотларга ҳам бепул эълонлар жойлаштиришлари учун миллионлаб купонлар тақдим қиламиз. Соғлиқни сақлаш доирасида жаҳон экспертлари билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз”, деб ёзди Марк Цукерберг ўзининг Facebook‘даги саҳифасида.
Шунингдек, Цукерберг Facebook‘да чоп этилаётган ёлғон хабарлар зудлик билан ўчирилаётганлигини таъкидлаган.
Цукербергга тегишли “Chan Zuckerberg Initianive” ташкилоти ва Билл Гейтс Фонди ҳамкорлигида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, Камбоджа мутахассислари томонидан COVID-19 вируси юзага келтирган геномлар кетма-кетлигини аниқланишнинг уддасидан чиқилди. Бу коронавирусга чалинган беморларни эртароқ аниқлаш имкониятини беради.