Фармон Тошев Президент Фармони билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" унвони билан тақдирланди

Ҳозиргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга кўра, устоз журналист, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раиси, вилоят "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бош муҳаррири Фармон Тошевга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" унвони берилди.

Нафақат Самарқанд, балки ўзбек журналистикаси ривожига ҳисса қўшаётган устоз ижодкорни барча самарқандликлар номидан қутлаймиз!