Фермер хўжалигининг 1,2 гектар ерини 14 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган кимса ушланди
- 08.04.2021 09:49
- 38
- Жиноят ва жазо
Фермер хўжалигининг 1,2 гектар ерини 14 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган кимса ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Ургут тумани бўлимлари ходимлари туманда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбирда фуқаро А.Э. отаси раҳбарлигидаги “О.С.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.С.нинг ишончига кириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 14 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!