Фойда солиғига зарарни ўтказиш мумкинми?
Ҳиммат БОЙМУРОДОВ, ҳисобчи.
- Солиқ кодексининг 161-моддасига асосан солиқ тўловчи кўрилган зарарларни ушбу даврдан кейинги беш йил ичида келгусига тақсимлаб ўтказишни амалга ошириши мумкин. Лекин ўтган солиқ даврида ёки ушбу даврда ҳисоблаб чиқарилган зарарини жорий солиқ даврининг солиқ солинадиган фойдасини кўрилган зарарнинг тўлиқ суммасига ёки бу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақли.
Бундан ташқари, тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир навбатдаги солиқ даврида ҳисобга олинадиган жами суммаси фойданинг 50 фоизидан ошмаслиги, солиқ солинадиган фойда тақсимлаб ўтказилиши керак бўлган зарар суммаси миқдорига фақат йил якунлари бўйича камайтирилиши мумкин.
Саволга вилоят давлат солиқ бошқармаси
бўлим бошлиғи Фаёз ИМОМОВ жавоб берди.