Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборувчи шахс қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Ўзбекистон фуқароларини алдов йўли билан Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Самарқанд туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Х.Д. АҚШда истиқомат қилувчи жиноий шериги, 1978 йилда туғилган Х.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарони 40 000 АҚШ доллари эвазига, айланма йўллар орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.