Ғалладан бўшаган майдонларни ёқманг!
Ҳадемай ризқ-рўзимиз манбаи - ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланади.
Ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини, шу жумладан, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4, 24-моддаларининг бузилишига олиб келади.
Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан:
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;
мансабдор шахсларга – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Ундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган Низомга мувофиқ, сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.
Шундай экан, асло ғалладан
бўшаган майдонларни ва дала, аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқманг!
Самарқанд вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.