“Газель” ва “Ласетти” тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келиб, бир киши тан жароҳати олди
- 20.05.2020 09:33
- 167
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 19 май куни соат 14:00 ларда, Андижон вилояти, Шаҳрихон шаҳар, Бувайдо маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 416-километрида ҳайдовчи - 1977 йилда туғилган О.Ш. (эркак) “Газель” русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи - 1990 йилда туғилган А.З. (эркак) бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси - 1985 йилда туғилган И.М. (эркак) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Тўқнашув оқибатида “Газель” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келиб, ёнида турган “Ласетти”га ҳам ўтган. Транспорт воситалари салони ва бошқа қисмлари ёниб кетган. Ёнғин бартараф этилган. Ёнғин туфайли тан жароҳати олганлар йўқ.a
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа