Гондурасда йилига бир марта балиқ ёмғири мавсуми келади

Табиат тинимсиз одамларни ҳайратда қолдиради - тушунтирилиши жуда қийин бўлган кўплаб табиат ҳодисалари мавжуд ва, эҳтимол, энг сирли деб ҳисобланиши мумкин бўлган балиқ ёмғирлари вақти-вақти билан дунёнинг турли бурчакларида кузатилади. Бироқ, Гондурасда бу ҳодиса ҳар йили бир вақтда содир бўлади.

Май ва июль ойларининг орасида осмонда қора булут пайдо бўлади, чақмоқ чақади, момақалдироқ гумбурлайди ва 2-3 соат давомида кучли ёмғир ёғади. Ёмғир тўхташи билан ерда юзлаб тирик балиқлар қолади.