Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +33 даражагача пасаяди

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугундан салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача, жанубда +40 даражагача бўлади. Меъёрий қийматларга яқин бўлган бундай ҳарорат фони иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.

3-7 июль кунлари айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, 3-4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.