Ҳарбий госпитал шифокорлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Михаил Колмогоров хонадонида бўлди
- 03.05.2019 16:40
- 94
- Самарқанд
Самарқанд ҳарбий госпитали шифокор мутахассислари Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Михаил Колмогоров хонадонида бўлди. Отахон билан дилдан қурилган суҳбатда уруш давридаги воқеалар хотирланиб, жанг майдонида ҳалок бўлган дўстлари жасорати ёдга олинди.
– Байрамлар арафасида вилоят, шаҳар ҳокимлигидан, ҳарбийлар, ёшлар хонадонимизга келиб, хол-аҳвол сўраб, йўқлаб туришади, – дейди М.Колмогоров. – Бундай эътибордан ҳар йили ўзимни ёшаргандек ҳис этаман.
Теглар:
Иккинчи жаҳон уруши