Ҳарбий хизматчилар ва оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Самарқанд ҳарбий прокуратураси Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда вилоятнинг чекка қишлоқларида яшовчи аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларининг 10 га яқин олий тоифали мутахассислари Қўшработ туманида жойлашган ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этди.
Шунингдек, кўрикка вилоятда жойлашган болалар ва катталар учун мўлжалланган тиббиёт муассасаларидан кардиолог, педиатр, терапевт, гинеколог, офтальмолог, лор, невролог, эндокринолог, фтизиатр, хирург, травматолог, онколог, инфекционист, стоматолог ва тери-таносил касалликлари шифокорлари жалб этилиб, уларнинг кўриги, шунингдек, УТТ, ЭКГ ва рентгенологик текширувлар ўтказилди.
Кун давомида 240 нафар катталар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 47 нафарида турли касалликлар аниқланди. 30 нафарига амбулатор тартибда, 17 нафарига стационар тартибда даволанишга йўлланмалар берилди.
Кўрикда “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга алоҳида эътибор қаратилиб, касалликлар ташхисидан келиб чиқиб, уларга бепул дори-дармонлар тарқатилди. Ногиронлиги бўйича ҳужжатларни расмийлаштирилиши ва кўз касаллиги бўйича тиббиёт муассасасида бепул даволаниш учун ордер олинишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Шу куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Толлибой ота Узоқов хонадонида ҳам бўлиб, унинг ҳолидан хабар олинди, соғлиғи тиббий кўрикдан ўтказилиб, унга ва оила аъзоларига дори-дармонлар тарқатилди.