Ҳасанбой бугун навбатдаги жангини ўтказади
Бугун Россиянинг Москва шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида Рио олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади.
Унинг рақиби мезбонлар вакили Павел Гурченко (1-0-0) бўлади. Аввалроқ, юртдошимиз Артём Ткаченко билан жанг қилиши керак эди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, рақиб ўзгарган. Ушбу тўқнашув иккинчи ўта енгил вазн (52,123 килограмм) тоифасида бўлиб ўтади. Табиийки, ушбу жанг аввалида анъанавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳар икки боксчилар вазн меъёрини бажара олди.
Маълумот учун: Ҳасанбой профессионал боксдаги илк жангини 2019 йил 16 ноябрда мексикалик Хесус Сервантесга қарши ўтказиб, уни муддатидан аввал таслим этганди.