Ҳиндистон расмийлари дунё мамлакатларини COVID-19 вакцинаси билан таъминлашга ваъда берди
Ривожланган фармацевтика саноатига эга Ҳиндистон коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш ва тарқатишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Субраманиям Жайшанкар томонидан 15-Шарқий Осиё саммитининг ялпи мажлисида баёнот берди, дея хабар қилинди Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида.
Саммит иштирокчилари Осиё-Тинч океани минтақасидаги муаммоларга, жумладан, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, шунингдек, COVID-19 га қарши курашга эътибор қаратишди. Коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилар экан, иштирокчилар мамлакат бош вазири Нарендра Модининг жаҳон ҳамжамиятидан ёрдамини аямаслиги ҳақидаги ваъдасини эслатди.
Бу ҳақда Моди сентябрда БМТ Бош Aссамблеяси 75-сессиясининг умумий сиёсий дебатлари пайтида таъкидлаган эди. "Ҳиндистон ушбу инқирозга қарши курашишда бутун инсониятга ёрдам беришга тайёр. Вакцина ишлаб чиқариш ва етказиб беришда барча имкониятини ишга солади", деган сўзларини келтиради Aljazeera. Шунингдек, у Нью-Деҳли дори-дармонларни сақлаш ва транспортировка тизимини яхшилаш, етказиб берилган вакциналарни омборларда сақлаш имкониятларини кенгайтиришда бошқа мамлакатларга кўмаклашишга ваъда берди.
Aввалроқ Владимир Путин ўнлаб мамлакатларнинг коронавирусга қарши Россия вакциналарига қизиқиши ҳақида гапирган эди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, "ўнлаб мамлакатлар аллақачон ушбу дори-дармонларни етказиб бериш ва ишлаб чиқаришда ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирган”.