Ҳиндистонлик бизнесмен Адани дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди
У бу борада Амазон асосчиси Жефф Безосни ортда қолдирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатди. Адани йилни миллиардерлар индекси бўйича 14-ўринда бошлаган, аммо молиявий аҳволини 146,9 миллиард долларга ошириб, ҳозирда активлари 260 миллиард долларга баҳоланган Тesla ва SpaseХ асосчиси Илон Маскдан кейин иккинчи ўринда туради.
Bloomberg aгентлигининг хабар беришича, ҳиндистонлик тадбиркор Adani Enterprises Ltd флагман компаниясининг акциялари бу ҳафта рекорд даражага кўтарилди. Унинг баъзи компаниялари акциялари 2020 йилдан бери 1000 фоизга ошган.
Апрел ойида Тesla ва SpaseХ раҳбари Илон Маск Форбес йиллик миллиардерлар рейтингида биринчи марта биринчи ўринни эгаллаб, сайёрамизнинг энг бой одамига айланган эди. 11 мартдаги якуний ҳисоб-китобларга кўра Маскнинг бойлиги 219 миллиард долларга баҳоланган. Йил давомида у 68 миллиард долларга бойиди.
Аданининг отаси Ҳиндистон шимолидаги Гужарат штатидаги Тарад кичик шаҳарчасида оддий тўқимачилик савдогари эди. Харидорлари ортидан дўкон билан штатдаги энг йирик шаҳар Аҳмадободга кўчиб ўтади. У ерда, 1962 йил 24 июнда етти боланинг тўртинчиси бўлиб Гаутам туғилади. У 16 ёшида отасига дўкончилик ишини давом эттиришни истамаслигини билдиради. "Мен мактабни ташлаб, 16 ёшимда Мумбайга бизнесда омадимни синаб кўриш учун бордим", деб эслайди ўз интервьюсида.
Адани Маҳендра Бротҳерс компаниясига олмос сараловчи сифатида ишга кирди. Маҳсулотни тушуниб, қимматбаҳо тошлар савдосида воситачи сифатида ўзини синаб кўрди. У Форбесни ўзининг биринчи олмос партиясининг энг яхши битими деб атади, уни етказиб беришни кўча дўконлари эгалари билан келишиб олди: "Бу менга битимлар тузишим мумкинлигига ишонч бағишлади!" Кейин у Мумбайдаги Завери бозорида ўзининг олмос савдо фирмасини очди. Бу бизнес уни бугун миллиардерлар рўйхатида 2-ўринга олиб чиқди.