Ибратли ҳикоя: Ногирон боладан сабоқ
Йўлда кетаётиб машаққат билан юраётган болага кўзим тушди. Қўлтиқтаёққа суянган, гавдасини тутолмай ўнгга-чапга чайқаларди. Ўн уч-ўн тўрт ёшлар чамасида эди. Болага тикилиб қолгандим, тўсатдан ерга йиқилиб тушди. Югуриб ёнига бориб, турғизишга уриндим.
Сассиз йиғларди.
– Бирор еринг оғримадими, - дедим. – Бўлиб туради, хафа бўлма, болам.
– Хафа бўлмаяпман, - деди. - Аслида кўп ҳам хафа бўлавермайман.
– Лекин нега йиғлаяпсан? – дея сўрадим.
– Қўлим оғриди, - деди. - Шунинг учун кўзимдан ёш чиқиб кетди.
Қараб қўяй деб, кўйлагини сидирдим. Чап қўли билагидан кесилган эди. Шунинг учун бир қўлтиқтаёғини яхши тутолмасди.
Ўрнидан қўзғалиб:
– Кунда бир неча марта йиқилишга одатландим, - деди. – Ўтган йили йиқилиб тушганимда қўлим машина остида қолиб кетганди.
Сўз тополмай қийналдим. Тасалли бериш учун:
– Ўкинма! - дедим. - Бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди.
Юзимга тикилган кўйи:
– Ўкинмайман, - дея жилмайди. – Аслида мен кўп хафа бўлмайман. Ўксинмайман.
– Бироз олдин ҳам шундай дединг, - дедим. – Нега бунақа деяпсан?
Қалтираётган гавдасини тик тутишга уриниб:
– Чунки мен Аллоҳга ишонаман, - деди. - Унга ишонганлар гўзал вужудли, соғлом бўлмайдиларми? Бу гал индамай қолдим. Бир сўз айтолмасдим...
У табассум билан миннатдорчилик билдириб, ёнимдан узоқлашди...
Қаҳрамон боланинг ортидан қараб “Ажабо, қай биримиз бахтиёр эканмиз?..” дея ўйга ботиб қолдим...
Умида Адизова тайёрлади.