Ижтимоий тармоқда аёл кишини номига профиль очиб, фирибгарлик қилган самарқандлик эркак ушланди

2020 йил 9 июль куни 26 ёшли М.Э., “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғи орқали “Шохиста Тохирова” номли профил эгаси гўёки ўзини Андижон вилояти Мархамат туманида яшовчи “Шохиста” исмли қиз сифатида таништириб, М.Э., унга расмларини юборганидан сўнг, 5.000.000 сўм пулларни М.Э., банк орқали у айтган пластик карта ҳисобига ташлаб бермаса, интернет тармоғида шарманда қилишини айтиб, 5.000.000 сўм пулларни талаб қилган.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғидаги “Шохиста Тохирова” номли профил эгаси аслида Самарқанд туманида яшовчи 44 ёшли Ф.Х., эканлиги аниқланиб, М.Э.,дан талаб қилинган пулдан маълум бир қисмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.