Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, ҳолат Иштихон туманида содир бўлган.

Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “X.e.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ж. хўжаликка чорвачиликни ривожлантириш ва хориждан наслли чорва моллари олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит эвазига хориждан олиб келинган 31 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.О.” МЧЖга балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағини МЧЖ раҳбари А.Ў. бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.