Инсон ҳаёти – қадрли, уни сақлаш эса барчамизнинг асосий йўналишимиз бўлиши лозим

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 10 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва тирбандликни камайтириш мақсадидаги янги, аниқ ва амалий дастурлар назарда тутилаётганлиги ва бу масалалар жамият учун қанчалик муҳим эканлигини яна бир бор намоён қилди.
Йиғилиш фақат техник муҳокама эмас, балки давлат сиёсатининг инсон ҳаётига бағрикенглик ва масъулият билан ёндашишини кўрсатади. Президент томонидан келтирилган статистик маълумотлар, жумладан, 2024 йилда юртимизда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, 2203 нафар инсоннинг ҳаётидан айрилгани – бу фақат рақам эмас, балки жамиятимиз учун оғриқли воқеалар.
Ҳар биримизга шуни англатадики, йўллардаги хавфсизлик барча даражадаги масъулларнинг фаолиятига тааллуқли ўта муҳим масала. Давлат, жамият ва фуқаролар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Шундан келиб чиқиб, йўл инфратузилмаси, таълим, тарғибот ва маданият орқали хавфсизликни таъминлаш борасидаги чораларни амалга оширишимизни талаб этмоқда.
Йиғилишда тўсиқлар, тротуарлар ва йўл белгилари билан боғлиқ камчиликларни аниқлаш, Хавфсиз йўл миллий дастурини жорий қилиш ва 400 миллиард сўм миқёсидаги махсус жамғарма таъсис этиш каби ташаббуслар эса бизнинг таҳдидларга самарали жавоб беришимиз учун зарур қарорлардир. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз фикр ва таклифларини билдириши мумкин бўлган портал ҳаракати ҳам жамоатчиликнинг иштироки ва шаффофликни таъминлашда муҳим рол ўйнаши керак.
Маънавият, таълим ва жамоавий масъулият лавозимларнинг асосий юзасида бўлсагина, йўллардаги хавфсизликка катта йўл очилади. Президент томонидан буюрилган қатъий чоралар, жумладан, сурункали қоидабузарларга нисбатан аслида таклиф қилинаётган қатъий тизимни, адолатпарварлик принциплари асосида ривожлантириш қисмида янгиликларга олиб келади.
Фақат инфратузилма, техника ва жазо билан чекланмасдан, онг, таълим ва жамоавий масъулиятни тарғиб қилиш, бу - замонавий йўл сиёсатининг асоси ҳисобланади. Ҳар бир масъул ўз вазифасини халқимиз, уларнинг ҳаёти ва эҳтиёжлари билан ўлчаши керак. Хавфсиз йўл – бу шунчаки транспорт сиёсати эмас, балки инсон ҳаётини сақлаб қолишга йўналтирилган умуммиллий ҳаракатдир.
Шундан келиб чиқиб, барча жамият аъзоларининг масъулиятини ошириш, юқорида зикр этилган дастур ва ташаббусларни амалга оширишда барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Инсон ҳаёти – қадрли, уни сақлаш эса барчамизнинг асосий йўналишимиз бўлиб қолиши лозим.
Нилуфар Жаъфарова,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.