Инсонда биоритм куннинг қайси пайтида фаол бўлади?

01.00:  Шу вақтда инсон ширин уйқуда бўлсада, бош мия организмдаги патологик жараёнлар ҳақидаги ахборотларни яхши қабул қилади. Оғриқлар, жумладан тиш оғриғи мана шу пайтда кучаяди. Бу вақтдаги уйқу чуқур бўлмайди, кўпинча бу пайтда туш кўрилади ва осон уйғониш мумкин.

02.00: Жигардан бошқа тананинг барча қисмлари пассив ҳолатда бўлади. Бу пайтда жигарнинг дезинтоксикацион функцияси энг юқори чўққига чиқади.

03.00: Тана тўлиғи билан секин ишлай бошлайди. Бу вақтда инсоннинг қон босими энг қуйи босқичда бўлади. Нафас олиш ва қон томирлари жуда секин ишлайди.

04.00: Организмдаги ички секреция безлари зўр бериб ишлай бошлайди. Қулоқнинг эшитиши яхши ишлаб, салгина овоз эшитилса ҳам одам дарров уйқудан уйғонади. Статистикага кўра беморларнинг кўпи шу вақтда кўз юмар экан.

05.00: Буйраклар бир қолипда ишлаб, шу маҳалда турганлар кун бўйи тетик юра олади.  Одамларнинг кўпчилиги тонги 05.00 да умуман туш кўрмайди.

06.00: Қон босими кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Агар инсон ўзи ухлаб ётса ҳам, унинг бадани уйғоқ бўлади.

07.00: Организм вируслар, бактериялардан тозаланади.

08.00: Тана дам олиб, жигар ҳар қандай заҳарли моддалардан тозаланиб, дам олади. Бу вақтда спиртли ичимлик ичилганда бошқа вақтдагига нисбатан жигарга катта зиён етади.

09.00: Инсон руҳий жиҳатдан фаол бўлиб, касални сезмай қолади. Юрак шу дақиқаларда яхши ишлайди.

10.00: Одам соат ўндан тушгача ҳар қандай оғир ишни бажара олади. Сабаби организм кучга тўлган бўлади.

11.00: Юракнинг уриши секинлаб, бир қолипга туша бошлайди. Оғир ишларни қилишда ҳаммадан ҳам мускулларга, мияга куч келади.

12.00: Қоринни ўта тўйғазиб олиш ярамайди. Сабаби, бу вақтда барча организм ҳаракатда бўлиб, ошқозонга қаттиқ куч келади.

13.00: Жигар “дам олиш”га чиқиб, қон айланиши кучаяди. Қанчалик ҳаракат қилсангиз ҳам организм дам олишни хоҳлаб, сизнинг иродангизни енгади.

14.00: Бадиий қилиб айтганда, бу вақтда инсон организми тўла дам олиб, сизга умуман бўйсунмайди. Юрак уриши бошқа вақтдагидан пастлашади.

15.00: Барча органлар уйғониб, овқатга иштаҳа пайдо бўлади. Қандай овқат ейишдан қитъий назар, ошқозонда яхши ҳазм бўлиб, семиртирмайди.

16.00: Қондаги қанд миқдори ошади. Бу вақтда ширинлик истеъмол қилишдан воз кечганингиз маъқул.

17.00: Энергиянгиз ошиб-тошмаса ҳам, организмнинг ўзи қора ишга яроқли бўлади. Аксарият спортчилар соат 17:00 дан 19:00 гача машқ қилади.

18.00: Ҳеч қандай иш бўлмаса-да, организм ҳаракатда бўлишни хоҳлайди. Руҳий фаоллик шу дақиқадан бошлаб пасая бошлайди.

19.00: Қон босими кўтарилиб, инсон руҳияти барқарор ҳолатда бўлгани билан асаб зўриқиб туради. Бош оғриқлари борлар учун қийин вақт.

20.00: Саккизларда барча нарса ҳаракатда бўлади. Айниқса ҳайдовчилар учун қулай вақт. Инсон организми тезликни хоҳлаб қолади.

21.00: Инсоннинг руҳий ҳолати жойига қайтади. Шу вақтда студентларга ёки актёрларга текст ёдлаш учун қулай вақт ҳисобланади.

22.00: Тана ҳарорати пасаяди, юрак уриши секинлашиб, организм тинчликни хоҳлаб қолади.

23.00: Тана дам олишга ҳозирланиб, ҳаракатни ёқтирмайди. Мия маълумотларни ёмон қабул қилгани сабабли китоб ёки газета ўқиш тавсия қилинмайди.

24.00: Куннинг охирги соати туш кўришга қулай вақт. Биргина тана эмас, инсоннинг мияси ҳам бир кунлик хулосани чиқариб, ўзига керакли нарсаларни илғаб олади.