Иштихонлик шахс бухоролик бир нечта фуқароларнинг пластик картасидан пулларни ўмарди
2022 йилнинг 4 ноябрь кунидан 2023 йилнинг 16 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Ромитан тумани Ифтихор маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёлнинг пластик картасидан ҳамда яна 5 нафар фуқароларнинг пластик карталаридан жами 37 милилон сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ идоралари томонидан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Иштихон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.