Иштихонлик хотин-қизларга қарийб 36 миллион сўмлик дори-дармон воситалари тарқатилди

Ҳудудларда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб–қувватлаш мақсадида ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Иштихон туманида олиб борилган ўрганиш ишлари жараёнида ёрдамга муҳтож хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Шу асосда эҳтиёжманд хотин-қизларни дори-дармон билан таъминлаш учун 35 миллион 900 минг сўм, маиший техникалар билан таъминлаш учун 33 миллион 440 минг сўм миқдорида маблағ ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан туманнинг 36 нафар хотин-қизларига замонавий тикув дастгоҳлари, 20 нафар муҳтож оилаларда истиқомат қилувчи хотин-қизларга дори-дармон воситалари етказиб берилди.

– Ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун 69 миллион 378 минг сўм маблағ ажратилган, – дейди агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Матлуба Музрапова. – Бу маблағларга ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг уйларини таъмирлаб олишлари учун қурилиш материаллари етказиб берилади. Ҳозирги кунда ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг уйларини таъмирлаши учун ишлатиладиган қурилиш материаллари рўйхати шакллантирилмоқда.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.