Истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди

Ўзбекистонда 2020 йил август якунига кўра, йиллик даврда товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси тақдим этган ҳисоботда келтирилган.

“2020 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди. Йиллик даврда (2019 йилнинг августига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди”, дейилган ҳисоботда.

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг январь-август ойларида товарлар ва хизматлар ўртача 8,2 фоизга қимматлашган эди. Йиллик даражада бу кўрсатгич 16,5 фоизга ошган.