ISUZU пикапларининг биринчи сотуви бошланди
- 27.01.2020 12:55
- 1263
- Ўзбекистон
2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи “ISUZU D-Max” пикаплари сотуви бошланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
“Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат бўлди”, дейилган хабарда.
Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган “D-MAX IRBIS” модификациясини афзал кўришди.
«D-MAX IRBISi»нинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади.
Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.
Теглар:
ISUZU
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтиндан ясалган ғайриоддий буюмлар
- Бугун, 06:26
- Ўқинг, қизиқ!
Қатағон қурбонлари: Мулла Ғуломнинг аянчли тақдири
- Бугун, 06:18
- Жамият