Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Isuzu” русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 лар атрофида 17 T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-автобус саройи тасарруфидаги “Исузу” йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган симёғочга келиб урилган.

Натижада, ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган. Шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.