Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Исузу" ва "Камаз" тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ва чиптачи жароҳат олди

Кеча, 9 июнь куни соат 14:00 лар атрофида пойтахтнинг Олмазор туманида Қорақамиш ва Бешқўрғон кўчалари кесишмасида «Исузу» русумли автобус ҳамда «Камаз» юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутасаддилари воқеа жойига чиқиб ҳолатни ўрганди. Дастлабки хулосаларга кўра, 18-автобус саройи тасарруфидаги 31-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси К.Н. бошқарувда мўлжални тўғри ололмай, чорраҳада тўхтаб турган «Камаз» автомобилининг орқа чап бурчагига урилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва чиптачи жароҳатланган. Уларга шифохонада биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ.

Автобусга техник шикаст етган.

Воқеа тафсилотлари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан батафсил ўрганилмоқда.