Жаҳон чемпиони компьютерни мот қила оладими?
- 19.03.2020 10:36
- 166
- Спорт
Шахмат бўйича норвегиялик Магнус Карлсен билан беллашадиган азамат бугун йўқ. У эса кучини компьютер билан ўйинда синаб кўришни истамайди. Нега? 14-жаҳон чемпиони Владимир Крамник 2016 йилда компьютер билан куч синашиб 2:4 ҳисобида ютқазган эди.
- Инсоннинг машина билан беллашуви ўз долзарблигини йўқотди, - дейди у. – Бизда замонавий компьютерни мағлуб этиш имкони йўқ. Икки шахснинг ўзаро беллашуви темир билан куч синашгандан қизиқроқ. Негаки, темир билан шахмат ўйнаганингда ҳеч қандай эстетик ҳис-туйғу сезмайсан.
Ҳақиқатан, компьютер билан ўйнаб енгиб чиқиш амримаҳол. Ҳар қандай киши, ҳатто у жаҳон чемпиони Магнус Карлсен бўлсин, машинга 99,9 фоиз партияни бой бериши аниқ.
Жаҳон шахмат усталари рейтингида Карлсен энг юқори – 2872, Каспаров 2851 кўрсаткичга эга бўлишса, Stockfish шахмат дустурига эга компьютерники 3551.
«АиФ» (2020 й, 8-сон).