Жанжалда эрини ҳимоя қилаётган аёл икки кишига пичоқ урди
Жорий йилнинг 4 май куни соат 16:30 да 33 ёшли Х.Х. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Хўжа МФЙда қўшнилари - 42 ёшли М.М. ва 47 ёшли К.М.ларни турмуш ўртоғи, 35 ёшли У.Х. билан ўрталарида аввалдан мавжуд бўлган низо сабаб ўзаро муштлашаётганликларини кўриб, М.М. ва К.М.ларга тан жароҳати етказиш ва турмуш ўртоғини ажратиб олиш мақсадида уларнинг ёнига бориб, қўлидаги ошхона пичоғи билан М.М. ва К.М.ларга тан жароҳати етказган.
Оқибатда М.М. ва К.М.лар олган тан жароҳатлари билан Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккаласига ҳам “оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир дона ошхона пичоғи ва қон доғлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.