Жанубий Корея Шимолий Кореянинг дронлари туфайли 30 та рейсни кечиктирди

Бугун YTN телеканалининг хабар беришича, Жанубий Кореяда Шимолий Корея дронлари кириб келиши сабабли 30 га яқин рейс кечиктирилган.

Жанубий Корея Транспорт вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа штаби йўриғи бўйича Сеулдаги Кимпхо аэропорти ва Инчхон халқаро аэропортида самолёт учиш ва қўниши вақтинча тўхтатилган, дейилади хабарда.

Парвозларнинг вақтинчалик бекор қилиниши аввалроқ Жанубий Кореянинг Канвондо провинциясида Шимолий Корея дронларининг пайдо бўлиши билан боғланган кичик қирувчи самолётнинг қулаши ортидан рўй берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги Шимолий Кореянинг 5 та учувчисиз аппарати мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб киргани, улардан бири Сеулга учганини маълум бўлган.

Жанубий Корея ҳудуди узра дронлар Сеулгача бўлган бир қатор ҳудудларда кузатилган. "Ёнхап" агентлиги маълумотларига кўра, хусусан, улар Кимпхо туманлари, Канхва ороли ва Пхаджу ҳудудида пайдо бўлган.

Охирги марта Жанубий Корея 2014 ва 2017 йилларда кореяаро чегаранинг жанубида Шимолий Корея дронлари учгани ҳақида хабар берган эди.

Шимолий Корея дронларининг бостириб киришига жавобан Жанубий Корея кореялараро чегарага ўзининг бошқариладиган учувчисиз арсеналини юборди. Унинг бир қисми КХДР ҳудудига кириб, у ерни суратга олган.