Жартепада сайёр тартибда давлат хизматлари: бу имкониятдан кимлар фойдаланди?

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ургут туман давлат хизматлари маркази ходимлари туманнинг Жартепа маҳалласида фуқароларга сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатди. 

- “Сайёр давлат хизматлари сиз учун!” шиори остида ўтказилган тадбирда фуқароларга нафақат давлат хизматлари кўрсатилди, балки уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида тизимдаги ва қонунчиликдаги янгиликлар тарғиб қилинди, - дейди Ургут туман давлат хизматлари маркази директори М.Халиқов. – Фуқаролар мурожаатларининг аксарияти жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш, сув тармоғига уланиш, фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма берилиши кабилардан иборат бўлди. Кўрсатилган хизматлардан Жартепа маҳалласи ҳамда ушбу ҳудудга яқин бўлган Тинчлик, Раҳматобод, Бойбўл, Ватак, Мўғол, Сўфиқишлоқ, Узунқишлоқ, Ишчан, Қуйиқишлоқ қишлоқларида истиқомат қилувчи 200 дан ортиқ аҳоли самарали фойдаланди.

Шунингдек, ушбу тадбирда маҳалла ёшлари ҳам иштирок этди. Мутахассислар томонидан ёшлар учун қизиқарли ва фойдали бўлган муҳим ҳуқуқий маълумотлар, хусусан, нотариат, давлат хизматлари ҳамда тадбиркорлик соҳаларига доир маълумотлар берилди.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.