Жомбойлик фуқаро ўзаро жанжал оқибатида шеригини ўлдирди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Жомбой тумани Гулистон маҳалласида жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро Х.У. билан Н.Н. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Яъни, У.Х. ароқ шишаси билан Н.Н.нинг бош қисмига ва ўзи билан бирга олиб юрган ошхона пичоғи билан қорин ҳамда кўз қисмига уриб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Оқибатда Н.Н. туман шифохонасига олиб борилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 ноябрь куни Жомбой тумани прокуратураси томонидан У.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Х. ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖпКнинг 221-моддаси тартибида гумонланувчи тариқасида ушланган.

Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати.