Жорий йилнинг 1 мартига қадар МТТларни ташкил этиш учун маблағлар ажратилади
- 31.01.2020 17:40
- 215
- Самарқанд
Кеча, 30 январь куни Президентимиз “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрга қадар мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун зарур бўлган 182 миллиард сўм маблағлар Молия вазирлиги томонидан 2020 йил учун Давлат бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида 2020 йил 1 мартга қадар ажратилади. Бунда кредитлар 15 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоизли ставка бўйича берилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инклюзив таълим – болалар тенгдошларини яхши қабул қилишди
- 52 дақиқа аввал
- Таълим
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 2 соат аввал
- Хориж