ЖССТ раҳбари дунёни янги пандемияга тайёр туришга чақирди

Касалликлар хуружи ва пандемиялар – инсон ҳаётининг бир қисми, дунё мамлакатлари кейинги катта эпидемияни қайтариш учун тайёр туришлари лозим. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус Женевада ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Бу сўнгги пандемия эмас. Тарих бизни касалликлар хуружи ва пандемиялар – инсон ҳаётининг бир қисми эканлигига ўргатмоқда”, деди Гебреисус.

У кўплаб мамлакатларда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи эътиборсиз қолдирилганини ва бу ҳолат уларни коронавирус пандемияси билан курашиш тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дунё кейинги шунга ўхшаш ҳодисага, шу сафаргидан яхшироқ тайёр бўлиши керак.