"Каттаконларнинг тўйи" дея тахмин қилинган лавҳага изоҳ берилди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Каттаконларни тўйи бўлса керак" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.

Видеолавҳада "Ласетти" ва "Toyota Land Cruiser" русумли бир нечта транспорт воситалари тўй маросимида гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги, атрофдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ҳаракатига халақит берганлиги ҳолати акс этган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Мазкур видеолавҳа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, видеолавҳада акс этган "Toyota Land Cruiser" русумли, 01 Z 200 DB давлат рақам белгили автомобиль эгаси давлат рақам белгиси орқали аниқланганда, ушбу автомобиль фуқаро Г.У.га тегишли бўлганлиги, айни вақтда автомобилни бошқа шахсга сотиб юборганлиги, видеолавҳада акс этган ҳолат 2019 йилнинг ноябрь ойида содир бўлганлиги, ўша вақтда автомобилни ўғли, 1995 йилда туғилган Б.У. бошқарганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, видеолавҳада акс этган яна бир "Toyota Land Cruiser" русумли, 01 Е 017 АА давлат рақам белгили автомобиль фуқаро И.Ж.га тегишли эканлиги, видеолавҳадаги ҳолат 2019 йилда содир бўлганлиги маълум бўлди.