Каттақўрғон шаҳрида нега автобус йўқ?

Одатда автобус бутун дунёда энг арзон транспорт турларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу жиҳатдан у асосан ижтимоий ҳимояси паст қатламга хизмат кўрсатади. Бироқ бу транспорт тури барча жойларда ҳам йўлга қўйилганми (ҳали сифат ҳақида гапирма турамиз).

Хусусан, Каттақўрғон шаҳрида бу борада аҳвол қандай?

Аввало қайд этиш лозимки, ушбу ҳудуд вилоятимизда Самарқанд шаҳридан кейинги кўҳна ва шу билан бирга алоҳида инфратузилмага эгалиги билан ажралиб туради. Бироқ бу ерда аҳоли арзон транспорт – автобус хизматидан фойдаланиш имкониятига эга эмас.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шаҳарда 4 та автобус йўналишларини ташкил қилиш мумкин ва зурар. Бунинг учун 20 та авутобус бўлса кифоя. Хўш, маҳаллий ҳокимлик, вилоят транспорт бошқармаси бунинг учун нима қилди?

Амалда ҳеч нима. Бунинг учун маҳаллий тадбиркорларни жалб этиш мумкин эди. Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳрида Алишер Навоий айланма йўли ҳаракатининг ва автостанция атрофида, поликлиника олдида, Бухоро ва Қорадарё кўчалари чорраҳасида сунъий равишда “Такси” тураргоҳлари ташкил этилган. Бу жойларда ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланаётган “такси”чилар “жавлон” урмоқда. Мутасаддилар эса бунга бефарқ. Шаҳардаги мавжуд 14 та оралиқ бекатларнинг 4 таси таъмирталаб аҳволда.

Дарвоқе, Каттақўрғон шаҳрида ноқонуний таксилар тўпланадиган Алишер Навоий, Бухоро кўчаларидаги Мирбозор ва Пайшанба йўналишларида махсус “Такси” тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳам керак.