Каттақўрғон тумани аҳолисига хориждан келган пул жўнатмаларини олишида муаммо йўқ

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган мурожаатда каттақўрғонлик юртдошларимизнинг хорижда ишлаб жўнатаётган пул маблағларини туман банклари орқали олишда қийинчиликларга учраётгани баён этилган.

Ушбу масалага Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси томонидан қуйидаги муносабат билдирилди:

“Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 29 октябрь куни “Агробанк” ҳамда Халқ банкининг Пайшанба филиалларида халқаро пул ўтказмалари бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида банк филиалларида ташкил этилган халқаро пул ўтказмалари пунктлари амалдаги тартиб талаблари асосида фаолият кўрсатиб келаётганлиги маълум бўлди.

Каттақўрғон туманида фаолият кўрсатаётган “Агробанк” ва Халқ банки филиаллари аҳолига “Contact”, “UniStream”, “Western Union” ҳамда “Золотая Корона” тизимидаги халқаро пул ўтказмалари хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, “Агробанк”нинг Пайшанба филиали томонидан 2019 йилнинг 18-28 октябрь кунлари хориждан фуқаролар номига келган

365 834 АҚШ доллари тўлаб берилган ҳамда мижозлар томонидан

20 677 АҚШ доллари миқдорида хорижга пул ўтказмалари амалга оширилган. Шунингдек, Халқ банкининг Пайшанба филиали томонидан

18-28 октябрь кунлари хориждан фуқароларнинг номларига келган

764 859 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари тўлаб берилган.

Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси”.