Каттақўрғон туманида хонадонида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан 5 июль куни Каттақўрғон тумани Қорадарё маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.

Бу тадбир давомида у ўз ҳовлисида жами 10 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Шунингдек, бу фуқаро уйида 295 грамм миқдоридаги марихуана гиёҳвандлик моддасини ҳам сақлаб келаётган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра  ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.