Каттақўрғонда 50 нафар хотин-қиз ишли бўлди
- 16.09.2020 10:40
- 165
- Самарқанд
Каттақўрғон тумани Бургансой маҳалласида тадбиркор Мафтуна Абдувалиева томонидан “Жасуржон Мубина” масъулияти чекланган жамияти шаклида кооператив ташкил этилди.
Бунинг учун тадбиркорнинг 100 миллион сўм миқдоридаги ўз маблағи, 50 миллион сўмлик банк кредити ва 100 миллион сўм қийматидаги Бандлик жамғармасидан субсидия ажратилди. Мазкур кооператив тикувчилик, тўқувчилик, гўзаллик салони, миллий ҳунармандлик каби йўналишларда фаолият олиб боради.
Мазкур жамият ташкил этилиши натижасида 50 нафар каттақўрғонлик хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Жаҳонгир САФАРОВ.