Каттақўрғонда 82 нафар хотин-қизга 2 миллиард сўмга яқин кредит ажратилди

Ишбилармон хотин-қизлар фаолиятининг қўллаб-қувватланиши уларнинг жамият ривожидаги ўрни ва нуфузини янада оширмоқда.

Бу борада Каттақўрғон туманида ҳам амалий ишлар қилинган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 82 нафар хотин-қизларга 1 миллиард 996 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

Бундан ташқари, туманда хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 36 нафар хотин-қиз 750 миллион сўм кредит маблағлари билан таъминланган.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.