Каттақўрғондаги газ портлаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

8 октябрда Каттақўрғон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлаши оқибатида икки киши тан жароҳати олган эди.

Zarnews.uz мухбирлари воқеани ўрганиш чоғида аҳоли мазкур фалокат эҳтимолидан бир йилдан буён масъулларни, жумладан прокуратурани ҳам огоҳлантириб келаётгани аниқланди

Бугун, 12 октябр куни, Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

“Каттақўрғон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлаб, икки киши тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” дейилади Бош прокуратура ахборотида.