Каховкада вазият қандай?: "Каховская" ГЭСини Россия портлатдими ёки Украинами? Балки тўғон ўз-ўзидан қулагандир?

Украина ва Кремль бир-бирини Днепрнинг қуйи оқимида сув тошқинига сабаб бўлган "Каховская" ГЭСи тўғонини портлатишда айбламоқда.

Бироқ тўғоннинг қасддан вайрон қилингани ҳақида ҳеч қандай далил келтирилмаяпти. АҚШ расмийлари аноним вакиллар орқали Россия қўшинларининг ушбу фалокатга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ошкор қилишга ваъда берди, бироқ кейинчалик уларда ҳеч қандай ишончли далиллар йўқлиги расман эълон қилинди. Тўғон портлашига сабаб бўлган ҳолатнинг видео далиллари ҳали топилгани йўқ. Бундай шароитда фалокат сабабларининг учта версиясини танлашгина қолади: у ёки бу томондан портлатиш ёки тўғоннинг ўз-ўзидан вайрон бўлиши.

Ҳозирда мавжуд бўлган ягона таҳлил воситаси Днепрнинг қуйи оқимидаги сув тошқини кимга кўпроқ фойда келтиришини аниқлашдир. Аммо фақатгина мотив тўғридан-тўғри айбни исботламаслиги бор гап.

6 июнга ўтар кечаси Россия томонидан босиб олинган Херсон вилоятидаги Новая Каховкадаги гидроэлектростанциянинг юқори қисми вайрон бўлиб, 12 метрдан ортиқ даражага кўтарилган сувнинг назоратсиз оқиши содир бўлди. 14 та аҳоли пункти тошқин ҳудудида қолган, жами 80 га яқин аҳоли пунктларига сув таҳдид қилган.

Днепр соҳилларида яшовчилар эвакуацияси бошланган. Янги Каховка деярли сув остида қолган. Херсон вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Терговчилар ГЭСда содир бўлган воқеаларнинг барча версияларини кўриб чиқмоқда, чунки қулаши туфайли вазиятни таҳлил қилиш қийин кечмоқда.

7 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Новокаховка туманида сув сатҳи 31 сантиметрга камайгани ҳақида хабар берди. Днепр соҳилларида жойлашган 300 га яқин уй аҳолиси эвакуация қилинган. Сўнгги маълумотига кўра, Кахов ҳалокатида 5 киши ҳалок бўлган, 50 кишига яқин жароҳатланган, бедарак йўқолганлар бор.

Херсондаги қирғоқ ҳудудлари ҳам сув остида қолди. Херсон вилояти ҳукумати раҳбари Андрей Алексеенконинг айтишича, 22 минг аҳоли истиқомат қиладиган 14 та аҳоли пункти сув тошқини зонасига тушиб қолган. Энг кучли сув тошқини Днепр ва Корсункада бўлган. Украина назорати остидаги ҳудудда 40 га яқин шаҳар ва қишлоқлар сув остида қолган.

Айни пайтда Нова Каховкада сув сатҳи пасаяётгани айтилмоқда, бироқ у сув босган барча ҳудудларни бутунлай тарк этиши учун камида етти кун керак бўлади. Бугун шаҳар электр ва ичимлик суви билан таъминланган.

"Каховская" ГЭСи инфратузилмаси вайрон бўлиши оқибатлари 20 мингдан ортиқ тинч аҳолига таъсир қилиши айтилмоқда. Бунинг устига, ГЭС вайрон бўлгач, Новая Каховкада инфекция хавфи туғилди, чунки қабристонлардан бири ювилиб кетган.

БМТ "Каховская" ГЭСи вайрон бўлганидан кейинги вазият сувнинг доимий кўтарилиши туфайли яқин соатларда ёмонлашишини башорат қилмоқда.

Эрдўғон гидроэлектр станциясида содир бўлган воқеани текшириш учун халқаро комиссия тузишни таклиф қилди.

Маълумот учун: "Каховская" ГЭСи 1970 йилларнинг ўрталарида қуриб битказилган Днепрдаги (Киев, Каневская, Кременчугская, Днепродзержинская, Днепровская ва Каховская) ГЭСлар каскадининг бир қисмидир. Станция каскаднинг олтинчи, пастки босқичидир. У дарё бўйидаги бошқа ГЭСлар остида, Новая Каховкадан 5 километр узоқликда жойлашган.