Кеча Самарқандда 37 кишида коронавирус аниқланди, 40 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди
🔺 2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 039 (+471) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 10 нафари Андижон вилоятида,
📌 12 нафари Бухоро вилоятида,
📌 51 нафари Жиззах вилоятида,
📌 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 10 нафари Навоий вилоятида,
📌 15 нафари Наманган вилоятида,
📌 37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 20 нафари Фарғона вилоятида,
📌 10 нафари Хоразм вилоятида,
📌 52 нафари Тошкент вилоятида,
📌 174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 кишида пневмония аниқланди.
♻️ Кеча республикамиз бўйича 327 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109 676 нафарга етди, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.