Кеча Самарқандда 82 кишида коронавирус аниқланди, 106 нафар бемор тузалди
🔺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127 506 (+879) нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 32 нафари Андижон вилоятида,
📌 16 нафари Бухоро вилоятида,
📌 98 нафари Жиззах вилоятида,
📌 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 15 нафари Навоий вилоятида,
📌 28 нафари Наманган вилоятида,
📌 82 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 75 нафари Фарғона вилоятида,
📌 50 нафари Хоразм вилоятида,
📌 109 нафари Тошкент вилоятида,
📌 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Бундан ташқари, 529 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️ Кеча республикамиз бўйича 573 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121 718 нафарга етди, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.