Кеча Самарқандда 92 киши коронавирус юқтирган, 75 нафар бемор соғайган
🔺 2021 йил 29 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 (+897) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 34 нафари Андижон вилоятида,
📌 14 нафари Бухоро вилоятида,
📌 95 нафари Жиззах вилоятида,
📌 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 14 нафари Навоий вилоятида,
📌 41 нафари Наманган вилоятида,
📌 92 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 82 нафари Фарғона вилоятида,
📌 36 нафари Хоразм вилоятида,
📌 114 нафари Тошкент вилоятида,
📌 135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️ Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻️ Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹 Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 25 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 75 нафар,
🔹 Сирдарё вилоятида 49 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 67 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 49 нафар,
🔹 Тошкент вилоятида 72 нафар,
🔹 Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 122368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ахборотига кўра, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.