Кеча Самарқандда 95 кишида коронавирус аниқланди, 69 нафар бемор тузалди
🔺 2021 йил 3 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132 901 (+923) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 41 нафари Андижон вилоятида,
📌 19 нафари Бухоро вилоятида,
📌 99 нафари Жиззах вилоятида,
📌 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 15 нафари Навоий вилоятида,
📌 39 нафари Наманган вилоятида,
📌 95 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 105 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 91 нафари Фарғона вилоятида,
📌 47 нафари Хоразм вилоятида,
📌 108 нафари Тошкент вилоятида,
📌 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча республика бўйича 805 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 69 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 126 377 нафарга етди. 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.