Кеча Самарқандда 96 кишида коронавирус аниқланди, 177 нафар бемор тузалди

🔺 2021 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142 124 (+966) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 37 нафари Андижон вилоятида,
📌 25 нафари Бухоро вилоятида,
📌 68 нафари Жиззах вилоятида,
📌 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 21 нафари Навоий вилоятида,
📌 40 нафари Наманган вилоятида,
📌 96 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 91 нафари Фарғона вилоятида,
📌 43 нафари Хоразм вилоятида,
📌 101 нафари Тошкент вилоятида,
📌 209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамиз бўйича 921 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 135 228 нафарга етди, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.