Кейинги кунларда кузатилаётган электр энергияси узилишларига сабаб нима? Электр узилиш борасидаги энг оғир ҳудудлар қайсилар? Бу ҳолатга қачон барҳам берилади?

Самарқанд вилоят Матбуот уйида ўтказилган қиш мавсумида аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш масалаларига бағишланган анжуманда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ директори Умарали Жўраевнинг бу саволларга жавоби қуйидагича бўлди:

- Электр энергиясидаги узилишларга сабаб, биринчидан, эҳтиёжнинг ошгани, иккинчидан, трансформаторларга юклама тушаётганида. Аммо январь ойидан электр таъминоти 10 фоизга ошди. Бу ҳолат 5-10 кунда барҳам топади. Электр энергияси узилиши борасидаги энг оғир ҳудудлар Пайариқ, Ургут ва Пахтачи туманлари.